17:13 / 02.03.2019
4 442

Абдулла Ариповнинг янги маслаҳатчиси нималар билан шуғулланиши маълум бўлди

Абдулла Ариповнинг янги маслаҳатчиси нималар билан шуғулланиши маълум бўлди
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низомга кўра, бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси президентига ва Ўзбекистон Республикасининг бош вазирига ҳисобот беради.

Бош вазир маслаҳатчисининг фаолияти қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш, ердан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликни ривожлантириш, озиқ-овқат саноатини, савдо ва пулли хизматлар кўрсатишни ривожлантириш масалаларини ҳал этиш бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ҳамда тайёрланишини таъминлашга йўналтирилган.

Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.

Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Бош вазир маслаҳатчиси Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига бевосита раҳбарлик қилади ва Котибият мудири мутахассисларининг ишини ташкил қилади.

Қуйидагилар бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини ўрганиш, аграр ҳамда озиқ-овқат соҳаларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;

хусусан, қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришга доир оптимал қарорлар ишлаб чиқиш, аграр соҳада инновацион технологияларни, қишлоқ хўжалиги экинларининг интенсив ҳамда юқори ҳосилдор навларини етиштиришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш за жорий қилиш механизмларини такомиллаштириш орқали аграр ва озиқ-овқат соҳаларининг рақобатбардошлигини ошириш юзасидан, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига давлат буюртмаси тизимини такомиллаштириш ва мамлакат аҳолисига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини узлуксиз етказиб беришни ташкил этиш йўли билан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг бош вазири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасидан келиб чиқадиган аграр ва озиқ-овқат соҳасига тааллуқли масалалар бўйича тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун ҳар чоракда таҳлилий материаллар тайёрлаш;

ҳукуматнинг, котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

жойларда “халқ билан мулоқот” ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда амалга оширилишини мониторинг қилиш;

бош вазир маслаҳатчиси ваколатига киритилган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш концепцияси, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ҳамда тармоқларда муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда уларни Ўзбекистон Республикасининг бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш;

котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ҳамда ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилишини доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама, танқидий таҳлил қилишни, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этишни ҳамда комплекс вазифалар амалга оширилишини таъминлаш;

котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;

котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш чора-тадбирларини ташкил этиш;

аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таьминлаш;

котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифаларини, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “йўл хариталари”ни амалга ошириш масалаларини тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш. замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, “йўл хариталари”нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

котибият кадрлар захираси шакллантирилишини ва уни тизимли асосда янгилаб боришни таъминлаш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бош вазир ўринбосари - Хотин-қизлар қўмитаси раиси фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланганди.
Маълумот учун: 2019 йилнинг 22 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Аброл Ваҳобов бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Абдулла Ариповнинг янги маслаҳатчиси нималар билан шуғулланиши маълум бўлди