16:16 / 03.03.2019
6 247

“Пулково”да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти билан юз берган ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари айтилди

“Пулково”да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти билан юз берган ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари айтилди
Тошкентдан Санкт-Петербургга учиб келган йўловчи самолётининг “Пулково” аэропортида учиш-қўниш йўлагидан ташқарига чиқиб кетишига ёмон об-ҳаво шароити ва йўлакнинг ҳолати сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” матбуот хизматига таяниб Kun.uz маълум қилди.

Самолёт маҳаллий вақт билан соат 21:59да қўнган, бироқ самолётни бошқариш вақтида йўлакдан чиқиб кетган. Самолёт бортида 241 нафар йўловчи, 15 нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

“РФ тергов қўмитаси ва Росавиация “Пулково” аэропортидаги ҳодиса юзасидан тергов олиб бормоқда”, дейилади авиакомпания хабарида.

Ҳодиса сабаб HY632/02МАR19 рейсининг учирилиши вақти кўчирилди. Авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонаси ушбу рейс йўловчиларини меҳмонхонада жойлаштириш чорасини кўрди. Мазкур рейсга оид маълумотларни авиакомпаниянинг Санкт-Петербургдаги ваколатхонасидан +7-911-780-00-11 рақамига ҳамда «Тошкент» аэропортининг +99878-140-28-01, +99878-140-28-02, +99878-140-28-03, +99878-140-28-04 рақамларига қўнғироқ қилиб олиш мумкинлиги айтилмоқда.

Россия тергов қўмитаси ва Росавиация «Пулково» аэропортидаги ҳолат юзасидан текширув олиб бормоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Пулково”да “Ўзбекистон ҳаво йўллари” самолёти билан юз берган ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари айтилди