12:00 / 04.03.2019
6 339

Алимент тўловчи четга чиқиши учун ундирувчига 41 млн сўм тўлади (фото)

Алимент тўловчи четга чиқиши учун ундирувчига 41 млн сўм тўлади (фото)
МИБ Пешку туман бўлими иш юритувига ФИБ Пешку туманлараро судининг 2017 йил 20 июнь кунидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор Адизов Пахлавондан ундирувчи Ражабова Фарида фойдасига вояга етмаган 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувида мавжуд бўлиб, давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқарилиб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 6 октябрдаги 808-сонли “Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан 41 млн сўм алимент тўлови олдиндан тўлангани учун унга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқларини чеклаш тўғрисидаги қарор бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент тўловчи четга чиқиши учун ундирувчига 41 млн сўм тўлади (фото)