17:44 / 05.03.2019
6 038

Президент юк ва йўловчи ташиш тизимига оид янги қарор имзолади

Президент юк ва йўловчи ташиш тизимига оид янги қарор имзолади
Ўзбекистон Республикаси президенти «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 1 июлдан эътиборан қуйидагиларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди:

а) халқаро ташувларда фойдаланиладиган шатакчи автомобилларга лицензия карточкаларини бериш учун давлат божини тўлаш тартиби;

б) қуйидагиларни мажбурий сертификатлаш:
- «Евро-5» ва «Евро-6» экологик синфлари талабларига жавоб берадиган, Европа иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган ҳамда олиб кирилувчи янги юк ва махсус автотранспорт воситаларни, шунингдек, юкларни автомобиль транспортида ташиш учун тиркама ва ярим тиркамаларни;
- транспорт-экспедиторлик хизматларини;

в) йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжудлиги тўғрисидаги талабни, агар чек берилиши ёки йўловчи сафарини электрон рўйхатга олиш имконияти мавжуд бўлса;

г) малака талабларига мувофиқлик учун аттестациядан ўтиш тўғрисидаги талаб:
- автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланадиган якка тартибдаги тадбиркорлар;
- корхона штатида автотранспорт воситалари эксплуатацияси ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мутахассис алоҳида бирлиги мавжуд бўлганда, шунингдек, белгиланган тартибда аттестациядан ўтганда, юридик шахснинг раҳбари;

д) автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахслар балансида автотранспорт воситаларининг мавжудлиги тўғрисидаги талаб.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент юк ва йўловчи ташиш тизимига оид янги қарор имзолади