07:28 / 06.03.2019
7 771

Каримовнинг собиқ маслаҳатчиси "карвонбоши атрофида бирлашишга" чақирди

Каримовнинг собиқ маслаҳатчиси "карвонбоши атрофида бирлашишга" чақирди
ЎзА Ислом Каримовнинг собиқ аъёнларидан бири Мавлон Умурзоқовнинг (суратда ажратиб кўрсатилган) мақоласини чоп этибди. Унда марҳум президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси халқни "карвонбоши атрофида бирлашишга" чақирган.

"Улуғ сафарга чиққан карвон аъзолари – ҳар биримиз садоқат, эътиқод, самимият, ҳалоллик каби туйғуларни қалбимизда чуқур ҳис этиб карвонбоши атрофида бирлашмоғимиз, янги ютуқларни қучиш учун шахдам қадамлар билан олға юрмоғимиз керак", – деб ҳисоблайди Мавлон Умурзоқов.

"Зулмат ичра эдик, партия бизни ёруғликка чиқарди" жанрида ёзилган мақолани Умурзоқов Россия ОАВни "тирноқдан кир қидириб ҳанузгача юртимизга тош отаётганликда" айблашдан бошлайди. Сўнгра муаллиф "ўғирликка ўзларини бахшида этган собиқ бош прокурор Р.Қодиров ва унинг гумашталари", қишлоқдаги муаммолар ҳақида гапириб туриб, ўзи ҳам яқин тарихимизга тош отиб қўяди. Муаллиф мақолани "имонли юртбошиси атрофида чамбарчас боғланган ҳолда кўтаринки руҳ билан бор куч, ғайратларини сафарбар этаётган" халқни олға юришга чорлайди.

Мақола нимаси билан муҳим: аслида, муҳим эмас. Шунчаки, қизиқарли. СССР вақтида "Правда" газетасида "передовица"лар (бош мақолалар) қандай ёзилганини кўришни истасангиз ва бўш вақтингиз бўлса, кўз югуртириб чиқишга арзийди.

Давлат маслаҳатчиси бўлган Мавлон Умурзоқов 1994 йилда Ислом Каримовнинг эътиборидан қолиб, қатор жиноятлар, хусусан, катта миқдорда порахўрлик ва мансабни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилган ва 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. У қамоқда 2,5 йил ўтириб, озодликка чиққан эди.​

Мавлон Умурзоқовнинг қамалиши ортидан унинг рафиқаси, Ўзбекистон халқ шоири Ҳалима Худойбердиева мамлакат Хотин-қизлар қўмитаси раислигидан ва бошқа лавозимлардан бўшатилган эди. Эр-хотинга давлат ишларида ишлашларига рухсат берилмаган.
2017 йилда Ўзбекистон Олий суди Мавлон Умурзоқовни тўла-тўкис оқлади. Суд Умурзоқовга етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаш ҳақида қарор ҳам чиқарган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Каримовнинг собиқ маслаҳатчиси "карвонбоши атрофида бирлашишга" чақирди