
Бухорода спиртли ичимлик ичган фуқаро қоидабузарликларни аниқлайдиган фоторадарни атайин ағдариб кетди деб хабар беради «Замон» ахборот таҳлилий дастури.
Фуқаро Шерзод Исломов тўйдан ширакайф бўлиб дўстининг машинасида Ғиждувондаги уйига қайтиб кетаётганда йўл четидаги фоторадарни кўриб қолади ва дўстидан машинани тўхтатишни сўрайди. Машинадан тушгач Шерзод Исломов фоторадарни тепиб ағдаради. Мазкур воқеа содир бўлган пайтда воқеа жойга етиб келган ЙПХ ходимлари уни қўлга олишади.
Қоидабузарга суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Кодексининг тегишли моддасига биноан энг кам иш ҳақининг 3 баробари миқдорида жарима тўлаш жазоси тайинланди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар