19:19 / 06.03.2019
8 296

Шароф Муқимовнинг бу аччиқ сўзлари кимга аталган?

Шароф Муқимовнинг бу аччиқ сўзлари кимга аталган?
Ҳозирги кунда ойнаи жаҳон орқали камнамо бўлиб қолган Шароф Муқимов кеча инстаграм саҳифасига ғалати бир пост жойлаштирди. Унда жуда аччиқ сўзлар мавжуд.

– Лафзи йўқ ижодкорларнинг ҳурмати ва қобилияти мен учун 0 қийматга тенг. Раҳмим келади, шунақа ожизларга. Нечтаси келди-ю, нечтаси кетди. Энг қизиғи, озгина давр сураётганларни юриш-туриши, муомаласи, инжиққина бўлиб, нималардир унга ёқмаётганлиги (юлдузлик касаллиги), телефонларни кўтармай қолишлари, 4 сўм пул топиб, нозиклашаётганлари, ўзини олийлардан деворишларини кузатиб, жилмаясан. Энг қизиғи, кўп вақт ўтмай, шу ғалати феъли эвазига сураётган даври қисқариб, ўз жойига тушиб, ювошгина бўлиб қолишади. Бу ҳаёт йўли кимларни не кўйга солмади, дейсиз. Яқинларинг ўзгаришаётгани таажжубга солар экан. Гапирсанг, гап ёқмайди, тергасанг, асабинг кетади. Эркакмисан, эркакларча ҳаёт кечир. Ҳаммаси устоз кўрмаслик ва маънан қашшоқликдандир. Гап эгаларини топади…

Қизиқ, хонанданинг бу аччиқ гаплари кимга аталган экан-а?!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шароф Муқимовнинг бу аччиқ сўзлари кимга аталган?