20:05 / 06.03.2019
8 353

Самарқандлик аёл ироқлик эркакни Ўзбекистонга олиб келиб унга нисбатан босқинчилик қилди

Самарқандлик аёл ироқлик эркакни Ўзбекистонга олиб келиб унга нисбатан босқинчилик қилди
Фото: «Дарё»/Александра Безпятова ва Раид Муҳаммад Ризо Абдулрасул
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида вақтинча Самарқандда яшаб келган Ироқ фуқаросига нисбатан босқинчилик қилган шахсларнинг суд иши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЖИБ Самарқанд шаҳар судига таяниб «Дарё» маълум қилди.

Маълум бўлишича, 1989 йилда туғилган, муқаддам судланган Александра Безпятова Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан бирида Ироқ фуқароси Раид Муҳаммад Ризо Абдулрасул билан танишиб қолган. Аёл Ризо Абдулрасулни аввалига Қозоғистонга, кейин Ўзбекистонга олиб келган.

Александра Безпятова 1987 йилда туғилган Абдураҳмон Ўрозов билан жиноий тил бириктириб, Раид Муҳаммад Ризо Абдулрасулнинг шахсий мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритишни мақсад қилган. Улар 2018 йилнинг 21 июнь куни соат тахминан 05:00 атрофида Самарқанд шаҳридаги вақтинчалик уйида бўлган Раид Муҳаммад Ризо Абдулрасулга тош ёрдамида ўлим билан тажовуз қилиб, танасининг турли қисмларига кўп миқдорда тан жароҳати етказган. Жиноятчилар Ироқ фуқаросидан 1300 турк лираси, 2 350 доллар, 350 000 сўм ҳамда 800 iPhone 5s телефонини олиб қўйган.

Умумий қийматда 27 386 250 сўм бойликка эга чиққан Ўрозов ва Безпятова қасддан Раид Муҳаммад Ризо Абдулрасулнинг фуқаролик пасспортини олиб, унга жиддий зарар етказган.

Ўрозов ва Безпятова жиноят содир бўлган куннинг ўзида, соат 11:00 атрофида жабрланувчига ўлдириш билан таҳдид қилиб, бутун танасига жароҳатлар етказиб 4 000 доллар пулини ҳам қўлга киритган.

Фахриддин Хўжақулов Ироқ фуқаросини давлатдан чиқариб юбориш эвазига Ўрозов ва Безпятовадан 400 доллар олган. Хўжақулов Раид Муҳаммад Ризо Абдулрасулни Тошкентга жўнатиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судья Ғайрат Негматов раислигида бўлиб ўтган суд мажлисида содир бўлган жиноят тафсилотлари муҳокама қилиниб, судланувчилар ва жабрланувчининг фикрлари атрофлича ўрганилиб суд ҳукми эълон қилиди.

Суд ҳукмига кўра, Абдураҳмон Ўрозов ва Александра Безпятова Жиноят Кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 2-қисми «а, б, в» бандлари ва 227-модданинг (Ҳужжатларга шикаст етказиш) 2-қисми «а» банди бўйича бўйича айбли деб топилди. Ўрозов 8 йил 2 ойга, Безпятова 6 йилга озодликдан маҳрум этилди. Фахриддин Хўжақулов Жиноят Кодексининг 171-моддаси (Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш) 1-қисми ва 241-модданинг (Жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси қўлланилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандлик аёл ироқлик эркакни Ўзбекистонга олиб келиб унга нисбатан босқинчилик қилди