12:23 / 07.03.2019
6 236

Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинади?

Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинади?
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланди.

Рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:

ARWU – The Academic Ranking of world Universities;
THE – Times Higher Education;
QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари 2018 йилда эълон қилинган рўйхат асосида шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қайси хорижий ОТМларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинади?