15:10 / 07.03.2019
13 533

Ички ишлар вазири ва Бош прокурор ўзгариши кутилмоқда

Ички ишлар вазири ва Бош прокурор ўзгариши кутилмоқда
Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура раҳбариятида кадрлар ўзгариши кутилмоқда. Вазир Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига бир неча номзод кўриб чиқилмоқда, деб ёзади Minbar нашри.

Minbarнинг Ички ишлар тизимидаги манбаларининг айтишича, вазир лавозимига тайинланиши эҳтимоли энг катта номзодлардан бири ҳозир Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасини бошқараётган генерал-майор Ғайрат Қодировдир. ИИВ матбуот хизмати ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламади.

Ғайрат Қодиров милициядан чиққан кадр бўлиб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Прокуратурадан чиққан Пўлат Бобожонов катта эҳтимол билан яна Бош прокуратурага қайтиши кутилмоқда. У Отабек Муродовнинг ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳозирча бу маълумотни на Бош прокуратура, на ИИВ матбуот хизмати тасдиқлади.

Пўлат Бобожонов 2017 йил сентябрда Ички ишлар вазири бўлган. Унгача Хоразм вилояти ҳокими (2012-2017), Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори (2006-2012), Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи (2005-2006), Бош прокурор ўринбосари (2000-2005) сифатида ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ички ишлар вазири ва Бош прокурор ўзгариши кутилмоқда