
Ўзбекистонда миллий олий таълим муассасаларида авиация соҳасида мутахассислар тайёрлаш тикланади. Бу ҳақда йўловчи ва юк ташувларини янада ривожлантириш бўйича йўл харитасида айтилади.
Хусусан, миллий олий таълим муассасаларида авиация соҳасида мутахассислар тайёрлашни тиклаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 апрелгача. Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги.
Шунингдек, «Транспорт логистикаси» йўналиши бўйича юқори малакали мутахассислар ва бошқарув кадрлари тайёрлашни ташкил этишнинг самарадорлиги оширилади. Бу борада Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Амалга ошириш муддати - 2019 йил 1 апрелгача. Масъуллар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Транспорт вазирлиги. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар