09:38 / 09.03.2019
4 429

Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳрини зиёрат қилишди (фото)

Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳрини зиёрат қилишди (фото)
Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Россия ҳукуматлараро комиссияси ҳамраиси, Россия Федерацияси иқтисодий ривожланиш вазири Максим Орешкин бошчилигидаги делегация 8 март куни Самарқандга келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Самарқанд темирйўл вокзалида меҳмонларни вилоят ҳокими Э.Туримов кутиб олди.

Делегация аъзолари Самарқанд билан танишувни Амир Темур мақбарасидан бошлади. Бу ерда буюк жаҳонгирнинг давлатчилик сиёсати, шавкатли юришлари ҳамда илм-фан, маданият ҳомийси сифатида амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Фото: ЎзА
Дунёга машҳур Регистон майдони, бир неча дин вакиллари зиёрат қиладиган Хўжа Дониёр мажмуаси ва бошқа тарихий обидалар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Максим Орешкин Самарқанд дунёнинг энг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири эканлигини таъкидлаб, бу ерда аждодлардан мерос тарихий-маданий обидаларни асраб-авайлаш, кейинги йилларда шаҳарда туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳрини зиёрат қилишди (фото)