14:27 / 11.03.2019
8 913

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича 8 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади

«Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича 8 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

«Телеграм»даги «Davletov.uz» канали мазкур қарорнинг эътиборга молик жиҳатларига эътибор қаратган.

Қарорга мувофиқ “Ҳар бир – оила тадбиркор” дастури доирасида:
— назарда тутилган лойиҳалар ва тадбирларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда халқаро молия институтлари кредит линиялари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

— имтиёзли кредитлар аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 3 йилдан кўп бўлмаган муддатга ажратилади.

— “Ҳар бир оила — тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” ва бошқа шу каби мақсадли дастурлар асосида аҳолига имтиёзли кредитлар эндиликда Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари хулосаси асосида ажратилади.

Белгиланишча, бунда дастлаб шартнома асосида лойиҳа эгаси (кредит олувчи)га маҳсулотлар (масалан, қорамол) етказиб берилади, лойиҳа эгаси (кредит олувчи) етказиб берилган маҳсулотдан қаноатланиш ҳосил қилгандан сўнг тегишли маблағлар банк томонидан маҳсулот етказиб берувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури бўйича 8 фоизли имтиёзли кредитлар ажратилади