19:55 / 11.03.2019
5 296

Бош прокуратура бош прокурор истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди

Бош прокуратура бош прокурор истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди
Аввалроқ, айрим Telegram каналлар ва ижтимоий тармоқларда бош прокурор Отабек Муродов лавозимини тарк этгани ҳамда унинг ўрнини ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов эгаллагани ҳақида маълумот пайдо бўлди.

Шу билан бирга, Бош прокуратура матбуот хизмати ўшандаёқ бош прокурор Отабек Муродов маҳкамадаги ўз ишини давом эттираётгани тўғрисида маълум қилди.

Бундан ташқари, ЎзА хабарига кўра, Нукус шаҳрида жорий йил сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлаши кутилаётган Президент мактабининг қурилиш ишлари бошланди. Муассасага тамал тоши қўйилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган.

Ушбу таълим муассасасининг асосий мақсади ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг ҳар томонлама янада юксалиши учун зарур шароитлар яратишдир. Энг қобилиятли ўқувчилар танлаб олинадиган бу мактабда ёшларга математика, физика, кимё, биология фанлари, ахборот технологиялари ва хорижий тиллар илғор таълим услублари асосида чуқур ўргатилади.

Президент мактаби қурилиши бошланишига бағишланган тадбирда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари О.Раматов, Ўзбекистон Республикаси бош прокурори О.Муродов иштирок этган.

Бугун, 11 март куни, Бош прокуратура матбуот хизмати Отабек Муродов ҳозирда мамлакат раҳбарияти топшириғи билан Навоий вилоятида бўлиб тургани ҳақида хабар берди. У вилоятга ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан келган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура бош прокурор истеъфоси ҳақидаги миш-мишларни яна бир бор рад этди