12:42 / 12.03.2019
5 045

Андижондаги бўёқ заводида Damas ва MAN машиналари ёниб кетди (фото)

Андижондаги бўёқ заводида Damas ва MAN машиналари ёниб кетди (фото)
11 март куни Олтинкўл тумани, Садда маҳалласида жойлашган «Кўмакай орзуси» масъулияти чекланган жамияти ҳудудида бахтсиз ҳодиса туфайли ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ёнғин хавфсизлиги бошқармасига таяниб «Дарё» хабар берди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ
Маълум қилинишича, 11 март куни соат 21:09 да бошқарма Марказий диспетчерлик хизматига Олтинкўл тумани, Шахидтепа кўчасидан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан Садда маҳалласида жойлашган «Кўмакай орзуси» МЧЖ ҳудудида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ
8 дақиқа ичида 12 та ёнғин ўчириш автомобили, 1 та махсус автонарвон воқеа жойига етиб борди. Ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан 22:35 да ёнғин батамом бартараф этилди ва бинонинг тахминан 350 квадрат метр майдони сақлаб қолинди.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ
Содир бўлган ёнғин оқибатида жамиятнинг 150 квадрат метр том (айвон) қисми, бўёқ тайёр маҳсулотлари, енгил алангаланувчи суюқлик (разбавител), фуқаро Т.С. тегишли бўлган Damas ҳамда Фарғона вилояти, Ўзбекистон туманида яшовчи Р.Ғ.га тегишли MAN русумли юк автомобили ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Ёнғин бўёқ ишлаб чиқаришда ишлатиладиган «Нефраз» маҳсулотини 30 тонналик MAN автомобилидан тўкиш вақтида электр статик токини разрядланиши оқибатида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ

Фото: Андижон вилояти ИИБ ЁХБ
Эслатиб ўтамиз, 26 февраль куни Андижон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳудудидаги иситиш қозонида портлаш юзага келиши оқибатида 18 ўқувчи жароҳатланганди. Шунингдек, 9 март куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси автотураргоҳида ёнилғи тўкилиб кетиши оқибатида ёнғин юз берганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижондаги бўёқ заводида Damas ва MAN машиналари ёниб кетди (фото)