08:56 / 13.03.2019
4 938

Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди

Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди
Ўзбекистонда фирибгарлар аёл кишига қора тошни 15 минг долларга сотишди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот-хизмати.

Ёвуз ниятли шахслар 43 яшар Маъмура Г.га у бриллиантларни харид қилаётганини айтишган. Жиноятчилар савдо устида қўлга олинган.

Ўзбекистон Марказий Банки қошидаги қимматбаҳо металлар давлат агентлиги пробани аниқлаш палатаси хулосасига кўра, жиноятчилардан олиб қўйилган тошлар қимматбаҳо эмас ва умуман ҳеч қандай қийматга эга эмас.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси қошидаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бўлими томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-банди бўйича жиноий иш қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик аёл иккита оддий тошни 15 минг долларга сотиб олди