date
views 4 239

Капотида ЙПХ инспектори билан ҳаракатланган Nexia ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилади (видео)

Капотида ЙПХ инспектори билан ҳаракатланган Nexia ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилади (видео)
Фото: Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати
Интернет тармоғида Nexia автомобилининг (давлат рақами 40 П 143 НА) ҳайдовчиси капотида ЙПХ инспектори билан кўча бўйлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Ҳайдовчи Фарғона вилоятида яшовчи 21 ёшли Т.Д. бўлиб, у бир нечта йўл ҳаракати қоидасини («Тўхташ тақиқланган» ва «Тўғри йўл» белгиларида кўзда тутилган) бузгани ҳолда ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмасдан, ҳаракатланишда давом этган.

«Севимли» телеканалининг «Замон» информацион-таҳлилий дастурида маълум қилинишича, ҳозирда қоидабузарга нисбатан прокуратура органлари томонидан жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

[media=https://youtu.be/MehPT9uzMDo]
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Капотида ЙПХ инспектори билан ҳаракатланган Nexia ҳайдовчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилади (видео)