22:23 / 13.03.2019
9 348

Каниза истаганидан ҳам кўпроқ севилганини тан олди (фото)

Каниза истаганидан ҳам кўпроқ севилганини тан олди (фото)
Қўшиқчи Каниза Аҳмедова ўз инстаграм саҳифаси орқали севги-муҳаббатга бой бир пост қолдирди. Уни ўқиган инсоннинг қалби беихтиёр романтик туйғуларга ошно бўлади.

– Инсоннинг қалби доим меҳрга, муҳаббатга ташна бўлади. Севамиз… Севиламиз… Азобланамиз… Қувонамиз. Бу туйғулар ҳаттоки қалбимизни азоблаганида ҳам ҳаётимизни тўлдириб тургандек гўё… Мен ҳам ҳамма қатори севдим… севилдим…балки истаганимдан ҳам ортиқроқ севилгандирман… Бу алоҳида мавзу! Муҳими мен кўнгил кечинмаларимни қўшиқ қилиб сизга етказа олиш имкониятига эгаман. Худди навбатдаги янги қўшиғимдаги каби. Сиз-чи, сиз севгингизни қандай таърифлайсиз? Сиз билан шу мавзуда гаплашгим келди. Қалбингизда такрорланмас ҳисларни ҳадя қилган севгилингиз борми?

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Каниза истаганидан ҳам кўпроқ севилганини тан олди (фото)