
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 12 март куни ўғрилик содир этилди. Қизиқ томони, ўғрилар ҳожатхона орқали хонадонга киришга муваффақ бўлган.
Жиноят соат 08.00 дан 16.00 гача бўлган вақт оралиғида содир этилган ва 28 ёшли Зилоло Х. хонадонидан 500 минг сўм пул ҳамда 32 дюймли телевизор ўғирланган. Ўғрилар шундан сўнг яна қайта ҳожатхона орқали чиқиб кетишган.
Айни вақтда жиноят иши қўзғатилган бўлиб, гумондор шахсларни қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда. Ўз навбатида Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати кўпқаватли уйларда истиқомат қиладиган фуқароларга мурожаат қилади ва ертўла эшикларини мунтазам равишда ёпиб юришни сўрайди. Шу билан биргаликда хонадон ичидан ўтган шахта эшикларига ҳушёр бўлишлари тавсия этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар