
Ижтимоий тармоқларда қоидабузар ҳайдовчи иномарка машинасининг томига ўтириб олиб автомобилни бошқаргани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, шу тарзда «томоша» кўрсатган ҳайдовчи аниқланиб, жаримага тортилган. 22 ёшли Муҳаммадхўжа Ю. 12 мартдан 13 мартга ўтар кечаси, соат 2:50да Тошкент шаҳридаги Шаҳрисабз кўчасида «KIA Optima» русумли машинасида ўзи ва ўзгалар ҳаётига хавф туғдириб, «шўхлик» қилган.
У Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 128-моддасига кўра маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар