23:00 / 14.03.2019
14 030

Етти хазина ҳақида биласизми?

Етти хазина ҳақида биласизми?
Халқимиз етти хазина деганда, сигир, товуқ, асалари, ипак қурти, обжувоз (мойжувоз), тегирмон ва ўрмонни назарда тутади. Бу бежиз эмас. Фикримиз тасдиғини биргина асалари мисолида кўрадиган бўлсак, унинг асали, заҳри, сути, прополиси, гулчанги минг дардга даво, мумидан эса саноатимизда кенг фойдаланилади. Пахта далаларидағўза гуллаган даврда бир миллиондан кўпроқ асалари оилаларини боқиш мумкин. Айни пайтда республикамизда 460 мингдан зиёд асалари оиласи мавжуд.

Ипак қурти эса пиллачиликда анча асқатади. Мазкур соҳа аграр тармоқнинг асосий йўналишларидан бири. Унинг маҳсулоти табиий ипак олиш манбаи бўлган ипак қурти пиллалари ҳисобланади. Жаҳон бозорида ипак маҳсулотларига бўлган талабнинг тобора ошиб бораётганлиги ўз навбатида, мамлакатимизда пилла етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич ошириш ва сифатини янада яхшилашни тақозо этмоқда.

Республиканинг табиий иқлим шароитида ҳар иккала соҳа турлари билан шуғулланиб, яхшигина даромад олиш учун серасал ўсимликларни кўпайтириш, асалари оиласини тезкор технология йўллари билан боқиш, ипакчиликда тутзорларни кўпайтириш, инкубаторий ва қуртхоналар учун биноларни танлаш, уларни иситишга оид қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, юртимизнинг барча ҳудудларида “Ипак қурти етти хазинанинг бири” ва “Асаларичилик сирлари” мавзуларида мастер-класслар ўтказиляпти.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон ёш фермерлари Кенгаши ҳамда “Ўзбекистонасаларичилари” ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмалари билан ҳамкорликда Урганч туман қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида “Асаларичилик сирлари” бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Унда ишсиз ёшларни касбга ўргатишга, улар ўртасида асаларичиликни кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Соҳанинг тажрибали мутахассислари маърузаларида асаларичиликда ветеринария хизмати, асаларилар ҳаёти ва уларда учрайдиганкасалликлар ҳамда хозирги кунда асалариларни парваришлашга қаратилган имкониятлар бўйича иштирокчилар билим ва кўникмаларини янада оширди.

Ўқув давомида Хоразм вилояти асаларичилик уюшмаси раҳбари Ориф Юнусов қатнашчиларни Хоразм вилояти асаларичилик уюшмасининг фаолияти, мактаб томонидан яратилаётган имкониятлар ва белгилаб берилган талаблар билан таништириб ўтди.

Ҳаваскор ёшлар Хоразм асаллари қандай касалликларга даво бўлиши, 5 та асалари уяси парвариш қилиш қанча маблағ, вақт талаб қилиши ҳамда 1 йилда олинадиган даромад миқдори билан боғлиқ асосли маълумотларга эга бўлди.

Қизғин савол-жавоблар ва мурожаатлар давомида Шукуржон Жуманиёзова асаларичилик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредит олиш бўйича мурожаат қилди. Тўғри йўналтирилган ёш фермерга ўз ҳудудидаги банкдан 3 йилга 6 ой имтиёзли давр билан 8 % ли кредит ажратилиши мумкинлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, энг кам ойлик иш хақининг 150 баробари миқдорида кредит олувчилар учун кафил ҳам таъминот гарови ҳам талаб қилинмаслиги фақатгина махалла раиси ва сектор раҳбари томонидан кафиллик хати етарлилиги ёшлар учун айни муддао бўлди.

Агро саёҳатда асаларилар уялари олдида амалий машғулотлар ўтказилиб, ишчи асалари, она асалари, эркак асаларилар ва асалариларнинг 40-45 кун яшаши хусусида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Бугунги кунда асалларни қайта ишлаш бўйича Хоразм вилояти асаларичилик уюшмаси томонидан асални қайта ишловчиинновацион “Польша” технологияси хориждан Ўзбекистонга олиб келинган. Ёш фермерлар айни шу цехга ташриф буюришди. Ориф Юнусов мазкур уюшма сохага қизиқувчи ёшларга асаларичилик фаолияти бўйича кредит олишлари учун кўмаклашишини, устоз-шогирд анъаналарига мувофиқ хар бир ёш учун тажрибали мутахассис бириктириб, бир йил ичида “ёш асаларичи” мутахассисларни тайёрлашини алоҳида таъкидлади.

Бу каби семинарлар Қорақалпоғистон Республикасида ҳам давом этди. Амударё туманидаги “Эркин Расулов Асалчи” фермер хўжалигида “Асаларичилик сирлари” мавзусида кўргазмали маҳорат дарси бўлиб ўтди. Асал етиштириш усуллари, асаларини боқиш ва уларга жой танлаш бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

Тадбир сўнггида 1 нафар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кенгаши кафиллиги асосида жазодан озод этилган ва 3 нафар ишсиз ёшлар, 2 нафар касб-хунар коллеж битирувчилари асаларичилик билан шуғулланиш истагини билдирди. Улар керакли тажриба оширишишлари учун “Эркин Расулов Асалчи” фермер хўжалигига бириктирилди.
Шаҳноза Нуруллаева

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Етти хазина ҳақида биласизми?