
Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида бир қозонда 6 тонналик сумалак тайёрлаш режалаштирилмоқда. Наврўз байрамини нишонлаш кунлари рекорд-сумалак тайёрланади.
Nampravda хабарига кўра, сумалак тайёрлаш бўйича акция 19-21 март кунлари «Сумалак сайли» туризм ва миллий қадриятлар иккинчи фестивали доирасида бўлиб ўтади. Ўтган йили биринчи рекорд ўрнатилганда, тайёрланган сумалак оғирлиги 5 тоннани ташкил этган. Шу тариқа, олдинги кўрсаткични янада яхшилаш режалаштирилган.
Режага кўра, «рекорд сумалак» учун 1 тонна буғдой, 500 килограмм ёғ, 3 тонна ун кетади. У махсус қозонда тайёрланади, қозон ташкилотчилар буюртмаси бўйича Олмалиқ кон-металлургия комбинати Марказий таъмирлаш-муҳандислик заводида яратилди. Наманганга диаметри 3,8 метр, ҳажми 7 минг литр ва умумий оғирлиги 4600 килограмм бўлган қозон аллақачон олиб келинган.
Сумалак тайёрлаш учун танлов асосида 30 нафар тажрибали аёл ошпаз танлаб олинди. Уларнинг барчаси тиббий кўрикдан ўтказилган.
Наманган шаҳриСумалак тайёрлашНаврўз байрамиРекорд сумалакМаданият боғиТажрибали ошпазФестивал доирасиҚозон тайёрлашМиллий қадриятлар Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг