15:00 / 15.03.2019
3 268

Тошкентда Lacetti автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди

Тошкентда Lacetti автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди
Фото: ИИББ матбуот хизмати
Жорий йил 13 март куни соат 22.50 да ички ишлар идораларига 37 яшар Аъзамжон Ш.дан Чилонзор туманининг Фарҳод кўчасида ўт олдириш калити билан қолдирилган Lacetti русумли машинаси олиб қочилгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.

Учтепа туман патруль-пост хизмати ходимлари томонидан «Қўлга олиш» режаси эълон қилинди. Соат 23.10 да қидирувга берилган автомобиль ва гумонланувчи туманнинг 12-даҳасида эканлиги аниқланди.

Гумонланувчи ходимларнинг талабига бўйсунмади, ҳаракатни давом эттирди ва яширинишга уринди.
Шунга қарамай, машина тўхтатилди, гумонланувчи эса қўлга олинди. У Тошкент вилоятида яшовчи 33 яшар Бавуржон Ю. бўлиб чиқди. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда Lacetti автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди