20:05 / 15.03.2019
4 951

Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани ростми?

Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани ростми?
Ижтимоий тармоқларда «Қодировни тергов қилган прокурор ҳам қамоққа олинди» мазмунидаги хабарлар тарқалди.

Уларда жорий йил 8 март куни Наманган вилоятининг собиқ прокурори Улуғбек Тошев юқори лавозимдаги амалдорга катта миқдорда пора бераëтган пайтда ДХХ ходимлари тарафидан ушлангани қайд этилган. Тошев 50 минг АҚШ доллар пора бераëтган пайтда қўлга олиниб, унга нисбатан қамоқ эҳтиëт чораси белгилангани билдирилган.

ЎзА ушбу хабарга аниқлик киритиш мақсадида Бош прокуратура матбуот хизмати билан боғланди. Матбуот хизматида У.Тошевнинг ушлангани ҳақида маълумот йўқ экан.

Эслатиб ўтамиз, Улуғбек Тошев Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифидан сўнг ишдан олинганди. У 2018 йил апрелида Наманганда иш бошлаган, бундан аввал Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманган вилоятининг собиқ прокурори қамоққа олингани ростми?