16:30 / 16.03.2019
4 389

Ихтиёрий-мажбурий ҳашарларга жалб қилмаслик учун қонуний асос борми?

Ихтиёрий-мажбурий ҳашарларга жалб қилмаслик учун қонуний асос борми?
2018 йил 10 май куни Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 349-сонли қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, ҳокимлар, барча даражадаги давлат ва ҳўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқароларни, жумладан, таълим, соғликни сақлаш муассасалари бошка бюджет ташкилотлари ҳодимларини, таълим муассаса ўқитувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ ҳўжалиги ишлари, металл чиқиндилар ва макалатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларининг зудлик билан олдини олиш ва чек қўйишга, бундай ҳолат рўй берганда эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бериш вазифалари юклатилди.

Қарорга мувофиқ, умумхалқ ҳашарини ўтказиш юзасидан фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлган тақдирда, ҳашарда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва ҳавфсизлик нормаларига катъий риоя этган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилиши ва ўтказилиши мумкин.

Бироқ автомобил йўллари, ҳаракатланиши тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоот томлари, махсус ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсоннинг ҳаёти ёки соғлигига хавф туғилиши юзага келувчи бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш қатъий тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ихтиёрий-мажбурий ҳашарларга жалб қилмаслик учун қонуний асос борми?