date
views 5 363

Тошкентда 19 яшар йигитдан 500 доллар талаб қилган аёллар ушланди

Тошкентда 19 яшар йигитдан 500 доллар талаб қилган аёллар ушланди
19 яшар Эркин И. Мирзо Улуғбек туман ИИБга тамагирлик ҳолати юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Йигит ундан 500 АҚШ доллари талаб қилаётган 31 ёшли Дурдона И. ва 33 яшар Маҳфуза Х. га нисбатан чора кўришни сўраган. Аёллар пул берилмаган тақдирда Эркин уларни гўёки зўрлагани ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораларига арз қилиш билан қўрқитган.

Талаб қилинган суммани олаётган пайтда икки аёл ашёвий далил билан ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 19 яшар йигитдан 500 доллар талаб қилган аёллар ушланди