06:36 / 18.03.2019
5 949

Бош прокуратура ОАВда тарқалган хабарни ​рад этди: «МИБ қайта ташкил этилмайди»

Бош прокуратура ОАВда тарқалган хабарни ​рад этди: «МИБ қайта ташкил этилмайди»
Бош прокуратура ​ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкилий тузилмаси ўзгариши ҳақида маълумот мавжуд эмас. Шунингдек, ОАВда тарқаган хабарлар асосга эга эмас. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб Kun.uz маълум қилди.

«Айрим интернет-нашрларда эълон килинган маълумотларда Бюро фаолиятидан аҳоли норози бўлаётгани учун уни тугатиш, Бош прокуратура тасарруфидан чиқариб, Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфига ўтказиш ёки бошқа мустақил ташкилот сифатида фаолият кўрсатиши лозимлиги каби хеч бир расмий асосга таянмаган фикрлар баён килинган», — дея таъкидланади расмий ахборотда.

Бош прокуратура матбуот котиби Сурайё Раҳмонованинг Kun.uz'га билдиришича, ​айрим ОАВ Бюро фаолиятига доир маълумотларни жойлаштиришда амалдаги қонунчилик талабларини инобатга олмаяпти.

Таъминотчи корхоналар томонидан етарли чоралар кўрилмаганлиги оқибатида истеъмолчиларнинг шартнома мажбуриятларига риоя этиши лозим даражада таъминланмагани, истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловларни мунтазам равишда амалга оширмагани, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганди.

Маълум қилинишича, Адлия вазирлиги ҳузуридаги собиқ Суд департаментининг 2015 йил ноябрь ойидан 2017 йилнинг июнь ойига қадар бўлган 19 ойлик фаолиятида 17,8 трлн. сўм ундирилган бўлса, Бюро фаолиятининг 19 ойлик (2017 йил июнь-2018 йил декабрь) даврида 26,3 трлн. сўм ундирув амалга оширилди ва Бюро даврида ундирув 48 фоизга ўсган. Ҳозирда Бюронинг 1 нафар давлат инспектори «Ўзбекэнерго», «Ўзтрансгаз» ва сув таъминоти корхоналарини ўртача 6 нафар назоратчисининг иш ҳажмини бажармоқда.

Худди шундай, Бюро органлари ташкил этилганидан буён ҳозирга қадар энергия ресурслари ва сув истеъмоли соҳасида 42 трлн. сўм (газ – 19,8 трлн., электр – 21,5 трлн., сув – 1,2 трлн.) сўм маблағ ундирилди.

Бу кўрсаткич, Бюро ташкил этилмасдан олдинги кўрсаткичга (2015 йил ноябрь-2017 йил май) нисбатан (17,2 трлн.) 21,3 трлн. сўмга ёки 100 фоизга кўп ундирилганини англатади.

«Ҳуқуқбузарликларни фош этиш бўйича энергия ресурслари ва сув таъминотидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича 1 трлн. 111 млрд. сўмлик зарар етказилганлиги аниқланиб, 780 дан зиёд жиноят ишлари қўзғатилган.

Албатта, тўлов интизомини мустаҳкамлаш орқали қарздорликни камайтириш, энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, суд ва бошқа орган ҳужжатларининг ижросини таъминлаш каби вазифаларини бажариш Бюро ходимларига осон кечмаяпти.

Биргина, ўтган 2018 йилда Бюро ходимларига нисбатан 167 та хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилиш ҳолатлари аниқланган», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

Афсуски, ҳатто ходимларининг 2 нафари ўз вазифасини бажариш вақтида ​вафот этган.

​Шунга қарамай, Бюро ўз вазифасини лозим даражада бажармаган ёки ножўя хатти-ҳаракат содир этган ходимларга нисбатан ҳам муросасиз муносабатда бўлиб келмоқда.

Таъкидланишича, Бюро ташкил топгандан ҳозирга қадар 1 минг нафардан зиёд бўшатилган ходимларнинг 570 нафардан ортиғи, айнан хизмат вазифасини лозим даражада бажармаган сабабли вазифасидан озод этилган.

«Бюрода соҳадаги аниқ механизм, иш самарадорлиги, меҳнат тақсимоти ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққонийлиги таъминлаш борасида, аввал булмаган бир қатор замонавий комплексли дастурлар «МИБ портал», «МИБ инспектор» ва ҳисоботларнинг ягона портали каби янги Дастурий тизимлар яратилган. Ҳозирда, бу каби янгича дастурий тизимлар Бюро фаолиятига татбиқ этиш жараёни давом этмоқда», — дея қўшимча қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бош прокуратура ОАВда тарқалган хабарни ​рад этди: «МИБ қайта ташкил этилмайди»