date
views 4 303

Хоразмда банк ходимлари фуқароларнинг пластик карточкаларидан пул ўғирлашди

Хоразмда банк ходимлари фуқароларнинг пластик карточкаларидан пул ўғирлашди
Янгиариқ туманидаги банклардан бирида (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда банк номи ва гумондорлар исми ошкор қилинмади) ўтказилган текширув жараёнида “қинғир ишнинг қийиғи” чиқиб қолди, деб ёзади Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Банкнинг бир гуруҳ мансабдор шахслари ушбу банк мижози ҳисобланган 15 нафар фуқароларнинг банк пластик карточкаларидан 2 йил давомида жами уч миллион сўмдан ортиқ пулларини, уларнинг логин ва паролларидан фойдаланган ҳолда талон-тарож қилиш йўли билан ўғирлаб келганликлари аниқланди.

Мижоз ишончини оқлай олмаган юқоридаги банк ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда банк ходимлари фуқароларнинг пластик карточкаларидан пул ўғирлашди