21:00 / 21.03.2019
5 064

Ноқонуний сақланаётган минерал ўғитлар фош этилди

Ноқонуний сақланаётган минерал ўғитлар фош этилди
Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари вакиллари билан ҳамкорликда Қумқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир давомида, мазкур туманда ҳаракатланиб келаётган Ш.Т. исмли шахснинг бошқарувида бўлган трактор тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, трактор тиркамасига юкланган жами 33 қопда “Амиакли селитра” минерал ўғитларини трактор ҳайдовчиси фуқаро Ш.Т. фуқаро А.Ш.дан ҳар бир қопини 95 000 сўмдан сотиб олиб ўз мақсадлари учун фойдаланиш мақсадида олиб кетаётганлигини маълум қилган. Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан фуқаро А.Ш.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, фуқаронинг уйидан ҳар бири 50 килограммдан жами 174 қопда “Амиакли селитра” минерал ўғитларини сотиш мақсадида ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги фош этилди.

Натижада, ушбу иккала қонунбузардан 10 тоннадан ортиқ “Амиакли селитра” минерал ўғитлари далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний сақланаётган минерал ўғитлар фош этилди