
Наврўз байрами арафасида университет талабаларини неча кун дам олишлари хусусида маълумот қизиқтириши табиий.
Ўзбекистонда айримларини истисно қилган ҳолда деярли барча ОТМларда 6 кунлик ўқиш белгиланган. Демак, талабалар ҳам байрам арафасида ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар билан бир хил дам олишади. Яъни: 21 март (Наврўз байрами), 22 март (қўшимча дам олиш куни), 24 март (якшанба) кунлари дарс машғулотлари бўлмайди. 23 март куни талабалар ўқишга борадилар.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу тақвимга ўзгариш киритиш ҳуқуқига эга. Лекин ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар