Фото: ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси
2019 йил 18 март куни Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида яшовчи Т.Д. ўзининг «Нексия» русумли автомашинасини Бегламишсой қишлоғи ҳудудида ҳайдаб кетаётган вақтида автомашина юкхонасига ўрнатилган 100 литр сиғимли газ баллони портлаб кетган.
Ҳалокат натижада автомашина ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси 37 ёшли Ғ.Б. жароҳат олиб, касалхонага келтирилганида йўловчи вафот этган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли ҳайдовчилар, агар бошқарувингиздаги автомашинага газ баллонлари ўрнатилган бўлса, уларнинг техник соз ҳолда эканлигига мунтазам эътибор қаратинг. Чунки, бу сиз ва яқинларингиз билан юз бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар олди олинишининг кафолатидир», дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар