15:00 / 22.03.2019
5 034

Тошкент халқаро аэропортида 21 ёшли аёлни фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди

Тошкент халқаро аэропортида 21 ёшли аёлни фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди
Фото: ИИВ матбуот хизмати
14 март куни Ички ишлар вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тадбирда Тошкент халқаро аэропортида 35 ёшли Н.Ш. БААнинг Дубай шаҳрига 21 ёшли Н.Ж. исмли аёлни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун юбораётган вақтида қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Суриштирувда Н.Ш. Дубай шаҳрида қўшмачилик билан шуғулланувчи Шахноза исмли аёл билан тил бириктириб, унинг кўмагида Н.Ж.га авиачипта сотиб олганлиги ва Н.Ж. Дубай шаҳрига етиб боргандан сўнг, аввалига 3500 АҚШ доллари ишлаб бериши кераклиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент халқаро аэропортида 21 ёшли аёлни фоҳишаликка юбораётган шахс ушланди