11:07 / 24.03.2019
3 371

Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон милицияси ҳақида мақтовли пост ёзди

Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон милицияси ҳақида мақтовли пост ёзди
Қозоғистонлик блогер Алишер Еликбаев Facebook‘даги саҳифасида Ўзбекистон милицияси ҳақида мақтовли пост қолдирди.

«Олмаота ва Остонада полиция пойтахтнинг номи ўзгартирилишидан норози бўлганларни аёвсиз қўлга олаётган бир пайтда, бухоролик милиция ходими Рустам бизга Минораи Калон тарихи, қурилиши ҳақида сўзлаб берди, машҳур Бухоро паловини қаерда тановул қилиш, кечки пайт қаерларга бориш мумкинлигини айтди. Аслида бизни турмуш ўртоғимиз билан суратга тушириб қўйишни таклиф қилганимдан сўнг у билан танишиб қолдик. Ҳа, мен сизга янги Ўзбекистон ҳақида гапириб бераяпман», — деб ёзган қозоғистонлик таниқли блогер.

Малик Каримовнинг қайд этишича, Алишер Еликбаев пиар бўйича эксперт, Қозоғистоннинг энг таниқли блогерларидан ва жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатадиган вакилларидан бири бўлиб, шу кунларда Наврўз баҳона Ўзбекистонда саёҳат қилмоқда. @davletovuz’нинг таъкидлашича, қозоқ блогерининг Бухорода бўлиб, Ўзбекистон ички ишлар органлари ходимларининг янги қиёфаси ҳақида шундай пост қолдириши Ўзбекистон туризми учун энг яхши пиардир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қозоғистонлик блогер Ўзбекистон милицияси ҳақида мақтовли пост ёзди