
Ўзбекистонда интим-суратлар учун пул талаб қилган йигитлар қўлга олинди, деб хабар берди Тошкент ИИББ матбуот-хизмати.
Хабарда айтилишича, 22 ёшли Рашида (исми ўзгартирилган) исмли қиз ички ишлар органларига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Қизнинг айтишича, 21 яшар Мухриддин А. ва унинг тенгдоши, муқаддам судланган Анвар Х., ундан интим характердаги суратларини қўлга киритиб, сўнгра 400 минг сўм талаб қилишган.
Акс ҳолда, қизнинг суратларини интернет тармоғида тарқатиб юбориш билан қўрқитишган.
Йигитлар пулни олаётган вақтда милиция ходимлари томонидан қўлга олинган.
Уларга қарши Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси ("Товламачилик") бўйича жиноий иш қўзғатилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар