18:41 / 25.03.2019
3 511

Машинасини қайтариб олиш учун ота бир кунда 2 йиллик алимент пулларини тўлаб берди

Машинасини қайтариб олиш учун ота бир кунда 2 йиллик алимент пулларини тўлаб берди
Бу дунёда турфа инсонлар, турфа тақдирлар бор. Бир умрга бахтли яшашни ният қилиб турмуш қурган жуфтлик ажрашиб кетади. Бунга сабаблар турлича, аммо оилада эркак киши оталик масъулиятини унутмаслиги лозим.

Фуқаро Ҳ.Рўзиқулов ҳам 2017 йил 9 февралдаги Шаҳрисабз туманлараро судининг қарорига кўра, даъвогар С.Жўраева фойдасига алимент пуллари ундириш белгиланган бўлсада, ота алимент тўлашдан бўйин товлаб келган.

2019 йилнинг 8 февраль куни қарздорга тегишли “DАMAS” автомобили Бюронинг Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари томонидан хатланди.
Шундан сўнг, ушбу фуқаро шу йилнинг 9 февраль куни алиментдан бўлган жами 8 млн. 752 минг 892 сўм қарзини тўлаб берди ва автомашина ўз эгасига қайтарилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машинасини қайтариб олиш учун ота бир кунда 2 йиллик алимент пулларини тўлаб берди