20:45 / 25.03.2019
4 543

Хоразмда қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилади

Хоразмда қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилади
Ўзбекистон давлат активларини бошқариш агентлиги ва Туркиянинг Endüstriyel Elektrik Elektronik San. ve Tic. Ltd. Şti. компанияси ўртасида Vip Solar Endustriyel Uz қўшма корхонасини ташкил этиш бўйича келишув имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштирилган қарори лойиҳасида айтилмоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур қўшма корхонада 200 МВт қувватга эга замонавий қуёш панеллари ишлаб чиқарилади.
Қўшма корхонанинг устав капитали 30 миллион долларни ташкил қилади.

Бундан ташқари, 2021—2023 йиллар мобайнида корхона ёрдамчи асбоб-ускуна, жумладан, инвертор, коллектор ва бошқа турдаги энергия тежовчи асбоб-ускуна ва технологиялар ишлаб чиқаради.

Корхона қурилиши учун Урганч туманидан 6 гектар ер майдони ажратилади.
Қарор лойиҳасида айтилишича, қўшма корхона 2022 йилнинг 1 январигача бир қатор божхона тўловларидан озод қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Хоразмда қуёш панеллари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этилади