
Тошкентдаги ўқув муассасаларидан бирида ўқувчи ўқитувчи олдида парта устига чиқиб рақсга тушгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Видео дастлаб “@__bekkhan__8” никли фойдаланувчи томонидан TikTok қисқа видеолавҳалар тармоғига жойлаштирилган. Ундан сўнг эса Одноклассники ва Facebookдаги группаларга тарқалиб кетган.
Facebookдаги Халқ билан мулоқот гуруҳида ушбу видео остида бир зумда кўплаб салбий изоҳлар қолдирилди. Аксарият фойдаланувчилар ушбу мактаб ўқувчисининг тарбиясизлигидан афсусланиб, мактабларда ўқитувчиларга болаларни қаттиқроқ жазолашга рухсат бериш кераклигини таъкидлашди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар