07:38 / 27.03.2019
3 332

Яна бир банк ходими кўплаб фуқароларнинг пластик карточкасидаги пулларини ўғирлади

Яна бир банк ходими кўплаб фуқароларнинг пластик карточкасидаги пулларини ўғирлади
Боғот туманида яшовчи Акбар тумандаги банклардан бирига (тергов манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, айбланувчининг исми ўзгартирилди, банк номи ошкор этилмади) “Пластик карточкалар тизимини ривожлантириш шўъбаси” мудири лавозимига тайинлангач, иш столида ўтириб банк хужжатларида айналаётган, банк мижозларига тегишли пулларни кўриб, “ҳаловати йўқолди”.

“Наҳотки шу пуллардан фойдалана олмасам, ахир бол (асал) тутган бармоғини ялайди дейишадику”, деган фикр Акбарга тинчлик бермасди. Ниҳоят 2016 йилнинг март ойида миясига келган “фикр”дан хурсанд бўлиб кетди. У ҳеч нимадан тап тортмасдан банк мижози ҳисобланган 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг пластик карточкаларини ўзининг телефон рақамига “CLICK” тизими орқали улаб олди. Натижа эса 2016 йилнинг март ойидан 2017 йилнинг сентябрь ойига қадар 101 нафар фуқаронинг банк пластик карточкасидан 21 миллион сўмдан ортиқ пул маблағининг яширин равишда ўғирланиши билан якунланди. Бу ҳақда Хоразм вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.

Банкда ўтказилган назорат текшируви чоғида собиқ мудирнинг кирдикорлари фош этилди ва унга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Хозирда туман ички ишлар бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: Sof.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Яна бир банк ходими кўплаб фуқароларнинг пластик карточкасидаги пулларини ўғирлади