09:35 / 27.03.2019
2 606

Тошкент метрополитенида бепул Wi-Fi ва электрон тўловлар барча бекатларга жорий қилинади

Тошкент метрополитенида бепул Wi-Fi ва электрон тўловлар барча бекатларга жорий қилинади
Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, мамлакатда сайёҳликни ривожлантириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида «Тошкент метрополитени» унитар корхонаси томонидан синов тариқасида метро бекатларида бепул, тезлиги 512 Кбит/с бўлган Wi-Fi ўрнатилган (ички ресурсида). Бу ҳақда Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирги кунда «Алишер Навоий» ва «Пахтакор» бекатларида ушбу тизим самарали фаолият кўрсатмоқда. Мазкур хизматдан ҳар қандай Ўзбекистон Республикасининг уяли алоқа операторининг абонентлари бўлган йўловчилар авторизациядан ўтгандан кейин (SMS-коди орқали) фойдаланиши мумкин. Айни пайтда пойтахтдаги барча метро бекатларида интернетга бепул Wi-Fi технологияси орқали уланишни кенгайтириш бўйича ишлар босқичма-босқич олиб борилмоқда. Мазкур лойиҳа Independent Telecom innovations IT-компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, синов тариқасида «Бодомзор» ва «Мустақиллик майдони» бекатларида жорий қилинган электрон тўловлар тизими бошқа бекатларда ҳам кенг жорий қилинади. Унда замонавий автоматлаштирилган тўлов тизими, яъни NFC дастурини ўрнатиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳага кўра, уяли алоқада мавжуд бўлган ҳисоблардан ҳам тўловларни амалга ошириш мумкин.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент метрополитенида бепул Wi-Fi ва электрон тўловлар барча бекатларга жорий қилинади