Коллаж: «Xabar.uz»
Ўтган йилнинг 28 апрели тонгида Тошкентнинг қоқ марказида оғир йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Аламлиси шундаки, фожиа билан якун топган бу ҳодиса Йўл патрул хизмати ходими иштирокида содир бўлганида эди.
Яъни, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ бригадаси 1-батальон 1-сафарбарлик гуруҳи инспектори М.Х. 2018 йилнинг 27 апрелидан 28 апрелига ўтар кечаси Мирзо Улуғбек тумани, 3-сектор ҳудудида хизмат вазифасини ўташ лозим бўлса-да, батальон раҳбариятини огоҳлантирмай, ўзига бириктирилган хизмат автоуловига уланган «ЖПС»ни қасддан ўчириб, ўзбошимчалик билан Юнусобод туман ҳудудига ўтади. Ўзга ҳудудда эса бошқарувидаги 01 543 VSС давлат рақами белгили «Lacetti»ни тезлигини оширган ҳолда, шериги сафдор Ф.О. билан биргаликда номаълум автоуловни таъқиб қилишга тушади. Бироқ таъқиб охирига етмайди. Гап шундаки, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси ва Боғишамол кўчалари кесишган чорраҳага яқинлашганида олдидан «ВАЗ-2107» русумли автомашина чиқиб қолади ва...
... «ВАЗ-2107» русумли автомашинадаги тўрт йўловчидан икки нафари воқеа жойида вафот этади, қолганлари эса оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилади.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туман суди судья Темур Юсупов раислигида ЙПХ ходимига оид иш кўриб чиқилиб, М.Х. майян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда уч йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мазкур ҳодисада «ВАЗ-2107» автомашинаси ҳайдовчиси ҳам деб топилган. Унга олти йил озодлик маҳум этиш жазоси тайинланиши баробарида жабрланувчиларга етказилган зарарлар ундирилиши ҳам белгиланди.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?