13:33 / 28.03.2019
3 987

“Пешеход”лар қачонгача пиёдаларнинг бошини ейди?!

“Пешеход”лар қачонгача пиёдаларнинг бошини ейди?!
Бундан ярим йил аввал кўз ўнгимда пиёдалар йўлакчасида катта тезлик билан кетаётган автомобиль ёш болани уриб юборди. Айб ҳайдовчида эди.

Яна бир марта эса қўлимда гўдагим билан йўлдан хавфсираб ўтаётганимда ўпкасини қўлтиқлаган бир олифта қиммат машинасида бизга тегай-тегай деб ўтиб кетган. Пиёда сифатида мен ҳақ эдим.

Ўтган йил ёзда эса машҳур актриса Фотима Режаметованинг истеъдодли фарзанди Фарангиз Режаметова айнан пиёдалар йўлакчасидан ўтаётганда тезликни оширган машина ҳайдовчиси томонидан уриб юборилди.

Агар суриштириб кўрсангиз, ҳайдовчиларнинг пиёдалар йўлакчасини менсимаслик ҳолатлари деярли ҳар бир одам билан содир бўлган. Афсуски, пиёдалар йўлакчаси ҳали ҳам пиёдаларнинг умрига зомин бўлишда давом этмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, дунё миқёсида содр бўладиган йўл ҳаракати ҳодисаларининг ҳар тўрттадан биттаси пиёдалар йўлакчаси билан боғлиқ экан.

Бунга чора кўриш вақти келди. Фоторадарлар қонунбузарликларни сезиларли даражада камайтирди, бироқ охиригача йўқ қила олгани йўқ.

Чунки пиёдаларга ўз йўлагида бироз йўл бериш учун аввало виждон, бироз мурувват ҳамда сабр керак бўлади. Бу хислатлар эса барча ҳайдовчиларда ҳам топилавермайди.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Пешеход”лар қачонгача пиёдаларнинг бошини ейди?!