
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 март куни ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз ёшларини кенг тафаккурли, билимли ва баркамол қилиб тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш, аҳоли айниқса ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича долзарб вазифалар белгиланди.

Прокуратура органлари ходимларининг мазкур вазифаларни амалга оширишда муносиб ҳисса қўшишини таъминлаш, таълим муассасаларида китоб фондини бойитишга кўмаклашиш мақсадида Бюро органларининг барча ходимлари ўзлари таҳсил олган мактабларга бадиий адабиётларни тақдим қилишмоқда.

Дастлаб, Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан мактаб ўқувчилари ўқиши тавсия этиладиган китоблар рўйхати шакллантирилди ва шу асосда ишлар ташкиллаштирилди.

Бу хайрли иш 27-март куни Мажбурий ижро бюроси Китоб, Нишон туманлари ва Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан давом эттирилиб, умумий ҳисобда 1000 дан ортиқ китоблар мақтабларга тақдим қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар