08:10 / 29.03.2019
3 868

Қўйлиқ бозоригача бўлган метро шу йилнинг сентябридан ишга туширилиши айтилди

Қўйлиқ бозоригача бўлган метро шу йилнинг сентябридан ишга туширилиши айтилди
«Ўзбекистон темир йўллари» жорий йилнинг сентябрь ойигача ер ости метрополитенининг биринчи қисмини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.

«Биз "Дўстлик" метро бекатидан "Қўйлиқ" бозоригача узунлиги 11 километр бўлган дастлабки босқични жорий йилнинг сентябригача ишга туширишни режалаштирганмиз», — деб таъкидлаган компания вакили.

Метро ҳалқа йўлининг умумий узунлиги 52 километрдан ошади. Ҳаракатланиш ўртача тезлиги 60 километр бўлади.
2017—2021 йилларга мўлжалланган лойиҳа беш босқичдан иборат бўлиб, умумий ҳисобда 35 та станциялар қуриш режалаштирилган.
Янги метро Яшнобод, Учтепа, Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманларидан ўтади.

Хабарда айтилишича, метро ҳалқа йўли кунига 40 мингга яқин йўловчилар ташийди. Бешта босқич ишга туширилганидан кейин эса уларнинг сони тахминан бир миллионга етади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қўйлиқ бозоригача бўлган метро шу йилнинг сентябридан ишга туширилиши айтилди