Ўзбекистон Республикаси Олий судида «Судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципини таъминлашда ОАВнинг ўрни ва роли» мавзуида тадбир ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.
Тадбирда «Advokat» журнали бош муҳаррири Нурбек Тошниёзов мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, гап орасида ўзи раҳбарлик қилаётган нашрда чоп этилаётган танқидий мақолалар бўйича мухтасар гапириб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисига «ўз қўлингизгача етиб борса, (Сизни) журналимизга бепул обуна қилишга тайёрмиз» дея ярим ҳазил, ярим чин оҳангида қистириб ўтди. Ўз навбатда, Олий суд раиси журналга шундоғам обуна бўлиши мумкинлиги, давлат ўзига яхшигина маош тўлашини миннатдор оҳангда (давлатгаям, таклифгаям!) билдириб ўтди.
Албатта, маош миқдорини ошкор қилмади, қанчалигини сўраш эса одоб меъёрларига тўғри келмайди. Бироқ гап бунда эмас. Гап, оммавий ахборот воситларида, хусусан, «Advokat» журналида судлар фаолиятига оид чоп этилаётган танқидий мақолаларга эътибор етарлича бўлмаётганида! Ҳамкасбимиз шуни назарда тутди, чоғи... Модомики, судлар фаолиятида очиқлик ва ошкоралик принципи таъминланишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни беқиёс экан, холис муносабат хайрли ишнинг дебочаси ҳисобланади.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)