15:23 / 02.04.2019
4 770

Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва "Иппадром" савдо комплекси АЖ раҳбари кўплаб жиноятларда айбланмоқда

Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва "Иппадром" савдо комплекси АЖ раҳбари кўплаб жиноятларда айбланмоқда
Фото:UzNews.uz
Чилонзор буюм савдо комплекси АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаб келган Дилмурод Миртаджиев ўрнига Ўктамжон Отабоев иш бошлаган.

"Бозор иши" бўйича ҳозирча 23 нафар турли лавозимдаги шахслар жиноят ишида Жиноят кодексининг ўнлаб моддаларида айбланмоқда.

Судланувчилар орасида Тошкент шаҳар ҳокимининг собиқ маслаҳатчиси Ровшан Абдумажитов ҳам бор. У товламачилик, ўзлаштириш, мансаб ваколатини суисттеъмол қилиш, фирибгарликда айбланмоқда.

"UzNews.uz" нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқин манбасига кўра, бу жиноят ишида Ровшан Абдумажитовнинг ўғли Бекзод ҳам айбдор сифатида кўрилмоқда.

Судья Сарвар Каримов раислигида Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида кўрилаётган суд ишида Тошкент саёҳат сервис собиқ директори М. Мўминовга нисбатан ҳам суд-тергови ўтказилмоқда.

Бу суд иши давомида Джмалов Садриддин Азаматовичга эса Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш яъни, Жиноят кодексининг 248-моддаси тартибида айбдорлик масаласи ҳам кўрилмоқда.

Бу жиноят иши доирасида "Бек тўпи" бозорининг собиқ раҳбари Шукрулло Эргашев ҳам қамоққа олинган ва у Жиноят кодексининг 167-моддаси ва 205-моддаси билан айбланмоқда.

Бу бўйича Бош Прокуратурадан Сурайё Раҳмонованинг маълум қилишича, ишнинг бир қисми ҳали 21-бошқармада тергов қилинмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва "Иппадром" савдо комплекси АЖ раҳбари кўплаб жиноятларда айбланмоқда