
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4102-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Чилонзор туман прокурори томонидан тузилган ишчи гуруҳи ёрдамида, тумандаги кам таъминланган ва ёрдамга муҳтож оилалар уйма-уй юриб ўрганилди.
Ўрганишда, туман прокурори А.Камилов ҳамда туман Мажбурий ижро бюросининг бошлиғи И.Акбаровлар, мутасадди идоралар билан бирга “Катта Қозиробод” маҳалласида яшовчи М.Загребинанинг 1 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ҳомийлар ёрдамида қопланашига амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, “Ал-Хоразмий” маҳалласида яшовчи А.Акромованинг электр энергиясидан қарздорлиги учун муқаддам тармоқдан узиб қўйилган хонадони ҳомийларнинг ёрдами билан 405 минг 460 сўм тўланиши натижасида, тармоққа қайта улаб берилди.
Бундан ташқари, туманда яшовчи:
- фуқаро Т.Ташходжаеванинг табиий газдан бўлган 1 млн. 100 минг сўм;
- Д.Ахмедованинг электр энергиясидан бўлган қарздорлигини қоплаш учун 1 млн сўм, ичимлик сувидан бўлган 750 минг сўм ва маиший чиқинди учун 250 минг сўм,
- А.Меҳмоновнинг табиий газдан бўлган 542 минг сўм;
- Б.Хусанованинг табиий газдан бўлган қарздорлиги учун 500 минг сўм;
- Ф.Сайфутдинованинг табиий газдан бўлган қарздорлик учун 700 минг сўмлик қарздорликлари ҳомийлар ёрдамида қопланишига амалий ёрдам кўрсатилди.
Ушбу тадбирлардан мақсад – тумандаги аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшиш ҳамда жонли мулоқотни йўлга қўйишдир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар