14:10 / 03.04.2019
3 462

Президент ЖИЭМларидан озод қилинган айрим шахсларга доир янги қонунни имзолади

Президент ЖИЭМларидан озод қилинган айрим шахсларга доир янги қонунни имзолади
Жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ)дан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (2019 йил, ЎРҚ–532).

Қонунда белгиланишича маъмурий назорат бу суд томонидан жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга қўлланиладиган чекловлардан иборат тарбиявий таъсир чорасидир.

Қонунга мувофиқ, қуйидаги вояга етган шахсларга суд томонидан маъмурий назорат ўрнатилади:
???? ўта хавфли рецидивистлар;
???? оғир ёки ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум қилинган шахслар, шу жумладан бошқа давлатларда озодликдан маҳрум қилинганлар;
???? қасддан қилинган жиноятлари учун икки ёки ундан ортиқ озодликдан маҳрум қилинганлар.

Маъмурий назорат даврида қуйидаги чеклашлар белгиланиши мумкин:
???? яшаш жойидан ташқарида бўлишни таъқиқлаш;
???? муайян жойларда бўлишни таъқиқлаш;
???? суд белгилаган ҳудуддан ички ишлар органининг рухсатисиз чиқишни таъқиқлаш;
???? рўйхатдан ўтиш учун ҳар ойда бир мартадан тўрт мартагача ички ишлар органига келиш;
???? алкоголли ичимликларни таъқиқлаш.

Маъмурий назорат олти ойдан бир йилгача муддатга ўрнатилади.

Қуйидаги ҳолатларда маъмурий назорат тугатилади:
???? муддат тугаганда;
???? судланганлик тугалланган ёки олиб ташланганда;
???? назорат остидаги шахс озодликдан маҳрум этилганда;
???? шахсга тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилганда;
???? шахс бошқа давлатга доимий яшаш учун чиқиб кетганида;
???? шахс вафот этганида.

Шунингдек, қонунда назорат остидаги шахсларнинг, ички ишлар органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ЖИЭМларидан озод қилинган айрим шахсларга доир янги қонунни имзолади