
Аввалроқ, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Тошкентдаги йирик бозорлар раҳбарлари ва бошқа жиноий гуруҳ аъзолари устидан суд ўз ишини бошлагани ҳақида хабарберган эдик. Айни вақтда 22 киши устидан маҳкама юритилмоқда.
Улар орасида пойтахтда жойлашган “Наврўз” ресторани – “Наврўз давлат қабуллар уйи” ДК директори лавозимида ишлаган Дилшод Тилляходжаев ҳам бор. Тиллаходжаевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 184 (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 189 (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш), 209 (мансаб сохтакорлиги) моддаларига кўра жиноят иши қўзғатилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, “Наврўз” ресторани – “Наврўз давлат қабуллар уйи” республиканинг нуфузли тадбирлари ўтказиладиган асосий маросим залларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, жиноий жавобгарликка тортилган бозорқўмлардан бири – “Бек Тўпи” бозори собиқ раҳбари 57 яшар Шукриллахон Эргашев жорий йилнинг 30 март куни тергов изоляторида вафот этди.
Манба: Hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар