Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 1-чорак якунлари бўйича ўтказилган видеоселектор чоғида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамда пойтахтдаги барча туманлар ҳокимлари жиддий огоҳлантирилди.
Президент Тошкент шаҳри ҳокими жамоасини бюджет тушумлари ва экспорт кўрсаткичлари пастлиги учун жиддий танқид қилган.
Президентнинг қайд этишича, бюджет тушумлари республика бўйича тўлиқ бажарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробар кўп ижро этилган. Аммо Тошкент шаҳри умумий кўрсаткичларга салбий таъсир кўрсатган - Тошкент шаҳрининг 11 туманидан 7 тасида туманида жами тушум прогнози бажарилмаган.
«Агар Тошкент шаҳри бажарганида эди, кўрсаткичларимиз мутлақо бошқача бўларди. Фақат баландпарвоз гаплар билан мана нима бўлди?
515 миллиард сўмга қанча иш қилса бўларди? Қанча йўл қилса бўларди, қанча сув қилса бўларди?
Тошкент шаҳри ҳокими ва шаҳардаги туман ҳокимлари ҳисоботга тайёр турсин. Ҳар бир ҳоким билан биттама-битта савол-жавоб қиламан. Кўп нарса Ортиқхўжаевнинг жавобларига боғлиқ бўлади», дея президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Шунингдек, президент Тошкент шаҳри солиқ бошқармаси бошлиғи, шаҳар прокурори ва шаҳар ИИБ бошлиғига вазиятни ўнглаш учун бир ой муҳлат берган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳусийлар Россия нефтини олиб кетаётган кемага ракеталар учирди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезияни мағлуб этиб, финал ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди
Олмаотада ўликхона қўриқчиси жасадларни зўрлаганликда гумон қилинмоқда
Тошкентда «права» олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Президент Олимпиадага йўлланма олган футболчиларга табрик йўллади
Осиё кубоги: Ўзбекистоннинг ғалабасига хориждан қандай муносабат бўлмоқда?
Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди