12:00 / 05.04.2019
3 660

Президент: «Ҳозир биздан тадбиркорлар норози бўлаётган иккита масала бор»

Президент: «Ҳозир биздан тадбиркорлар норози бўлаётган иккита масала бор»
Президент йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор давомида тадбиркорлар муаммоларига ҳам тўхталиб ўтган.

«Ҳозир биздан тадбиркорлар норози бўлаётган иккита масала бор. Ер бериш масаласи ва қурилишга рухсат бериш масаласи.
Биз тепадагиларни олиб ташлаяпмиз, лекин пастда ўтирганлар одамларни жуда норози қиляпти.

Шунинг учун, омбудсман бу масалада тадбиркорлар манфаати учун курашиши керак, жар солиши керак. Жар солиш керак!»,-дея Президент сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Президент тадбиркорларга қулайликлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни кўрсатма қилган.

«Улар ҳали юқорида бўлаётган жараёндан бехабар. Улар ҳали ўн йил олдинги гап билан юрибди: «Менга бермасанг, мен қўл қўймайман», дейди. Мана шундай тизим ҳалиям бор Ўзбекистонда. Буни қандай бўлмасин синдириш керак. Синдириш эса осон бўлмаяпти. Чунки ҳаммаси шундай ишлашга ўрганган.

Агар шу балодан ҳам қутулиб олсак, тадбиркорларга кўп енгиллик бўларди», деган президент.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент: «Ҳозир биздан тадбиркорлар норози бўлаётган иккита масала бор»